ШОШИБ ТУРГАНДА БЕКАЛАРГА АСҚАТАДИ!
Зарур масаллиқлар:
500 гр. тайёр қатлама хамир,
3 та нок, 1 дона тухум,
3 ош қошиқ эзилган ёнғоқ мағзи,
1 бўлак лимон,
таъбга кўра шакар
ва долчин.
Тайёрланиши:
1. Қатлама хамирни ёйиб,
6 та катта тўртбурчак бўлак кесиб олинг.
2. Нокни арчиб, майдалаб тўғранг-да, лимон шарбатидан сепинг.
3. Хамир бўлаклари устига нокдан солиб, озгина долчин сепинг. Учбурчак шаклда тугасиз-да, юзига тухум сариғидан суртасиз.
4. Пишириқлар устига қанд упаси ва ёнғоқ мағзидан сепиб, 190 даражада қиздирилган газ печига 25 дақиқага қўйинг.
3 кишилик
50 дақиқа