22:25 ТЕЗПИШАР ПИШИРИҚ |
|
ШОШИБ ТУРГАНДА БЕКАЛАРГА АСҚАТАДИ! Зарур масаллиқлар: 500 гр. тайёр қатлама хамир, 3 та нок, 1 дона тухум, 3 ош қошиқ эзилган ёнғоқ мағзи, 1 бўлак лимон, таъбга кўра шакар ва долчин. Тайёрланиши: 1. Қатлама хамирни ёйиб, 6 та катта тўртбурчак бўлак кесиб олинг. 2. Нокни арчиб, майдалаб тўғранг-да, лимон шарбатидан сепинг. 3. Хамир бўлаклари устига нокдан солиб, озгина долчин сепинг. Учбурчак шаклда тугасиз-да, юзига тухум сариғидан суртасиз. 4. Пишириқлар устига қанд упаси ва ёнғоқ мағзидан сепиб, 190 даражада қиздирилган газ печига 25 дақиқага қўйинг. 3 кишилик 50 дақиқа |
|
|
| Всего комментариев: 1 | |
|
| |